АсосийDunyo

​АҚШда автомобиль пиёдаларни босиб кетди

'​АҚШда автомобиль пиёдаларни босиб кетди'ning rasmi

Американинг Юта штатида автомобиль пиёдаларни босиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан 18.00 да Солт-Лейк-Сити шаҳрида рўй берди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, автофалокатдан кейин автомобилни бошқарган аёл машинадан тушиб, телефонда гаплашганча, воқеа жойидан яширинган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари аёлга нисбатан қидирув эълон қилди.

Бошқа янгиликлар