​Тошкентда “Жаҳон адабиёти” журналининг 20 йиллиги муносабати билан илмий конференция бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 05.07.2017, 15:06
Теглар: Тошкент
​Тошкентда “Жаҳон адабиёти” журналининг 20 йиллиги муносабати билан илмий конференция бўлиб ўтди

Пойтахтимизда «Жаҳон адабиёти» журналининг 20 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

«Ўзбекистонда мустақиллик даври маънавияти ривожида «Жаҳон адабиёти» журналининг тутган ўрни ва аҳамияти» мавзуида ташкил этилган анжуманда мамлакатимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, таржимонлар, ёш ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, академик Б.Назаров, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Ш.Сирожиддинов, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев ва бошқалар мамлакатимизда маънавий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш жараёнида китобхонлик маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларини бадиий, маърифий, илмий-оммабоп ва тарбиявий адабиётлар билан таъминлашни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, аввало, ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу эзгу ишлар силсиласида "Жаҳон адабиёти" журнали халқимизни жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан таништириш, китобхонлик муҳитини яхшилаш, ўзбек таржимонлик мактабини ривожлантириш ва адабиётимизни янги ижодий тажрибалар билан бойитишга ҳисса қўшиб келмоқда.

Мазкур журнал йигирма йил аввал – 1997 йил 27 февралда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ташкил этилган. Бу янгилик мамлакатимиз маънавий-маданий ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди. Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг фидокорона хизматлари, жонкуярлиги ва ташкилотчилиги билан қисқа фурсатда таҳририятда таниқли таржимонлар, адиблар, мунаққидлар жам бўлган, уларнинг самарали меҳнати натижасида мазкур журнал нуфузли нашрга айланди. Ўтган даврда журналнинг 240 сони нашрдан чиқди. Уларда 100 дан ортиқ роман, 200 дан зиёд қисса, мингдан ортиқ ҳикоя ва новелла, мингга яқин ижтимоий-фалсафий, адабий-бадиий, илмий-назарий мақола ва эсселар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 март куни бўлиб ўтган йиғилишида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида журнал ташкил этилганининг йигирма йиллигини муносиб нишонлаш масаласи кўзда тутилган эди. Апрель-май ойларида мамлакатимиздаги қатор олий ўқув юртларида талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган ижодий учрашувлар юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда мазкур журнал жаҳон адабиёти сари очилган йўл экани, ижодкорларимиз бу орқали дунё адабиёти манзараларини кузатиш жараёнида ўз ижодий салоҳиятини юксалтираётгани қайд этилди. Нашр ўзбек таржима санъатини янги босқичга кўтаришда ҳам ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Сўнгги йилларда журнал мазмунан ва шаклан янгиланди. Янги рукнларда жаҳон адабиётининг охирги йиллардаги сара асарлари эълон қилинди. Илғор адабий-фалсафий қарашлар ёритилди, навқирон таржимонлар авлоди шаклланди. Хорижий тиллардан тўғридан-тўғри таржима қилиш – аслиятдан ўгиришга эътибор қаратилди.

Конференцияда бадиий тафаккуримиз юксалишида «Жаҳон адабиёти» журналининг ўрни, дунё адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш муаммолари, мазкур нашрда Ғарб адабиётшунослиги талқини каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1