Болгариянинг Ихтиман шаҳри яқинида 40 та автомобиль иштирокида содир бўлган оммавий ЙТҲда 30 киши жабрланди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилди, уларнинг тўрт нафари жуда оғир аҳволда. Автомобиллар тўқнашувига қуюқ туман сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳукумат Ихтиман шаҳар ахлатхонаси ёнаётган ахлат тутуни ҳам кўришни қийинлаштиргани ҳақидаги маълумотни текширмоқда.






