Америкалик олимларнинг аниқлашича, мамлакатнинг бир қанча ҳудудларига каламуш ўпка қурти тарқалган. Бу паразит ўз номига қарамай, мияга жойлашиб олиб, асаб тизимини ишдан чиқаради ва инсон ўлимига сабаб бўлади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Ҳали эпидемия тарқалиб улгурганига қарамай, мазкур паразит шиллиқуртда яшаши ва улар орқали инсон билан яқин мулоқотда бўлмаган ёввойи каламушлар организмига тушиши маълум бўлди. Шунга қарамай, олимлар унинг хавфи ҳақида бонг урмоқда. Улар Флориданинг бешта округида тадқиқот ўтказиб, аксарият каламушлар мазкур қуртларни юқтирганлигини аниқлашди.
Энг хавфли томони шундаки, паразитлар нафақат каламуш, балки оддий қисқичбақа, краб, ҳатто қурбақа орқали ҳам юқиши мумкин. Агар инсон қуртлардан зарарланган қисқичбақа, крабларни истеъмол қилса, инфекцияни юқтириш хавфи юқори бўлади. Зарарли қуртлар салат барглари, кўкатлар, мева ва сабзавотлар орасига ҳам беркиниб олиши хавфни янада кучайтиради.






