АсосийJamiyat

​Президент фармони билан “Темурбеклар мактаби” ташкил этилиб, “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилади

'​Президент фармони билан “Темурбеклар мактаби” ташкил этилиб, “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилади'ning rasmi

Президентнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги” фармонига кўра, Буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олиб, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номи берилади.

Юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар