Аввал ҳабар қилганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этилишини маълум қилган эди. Бу ҳақда университетнинг tuit.uz сайтида ҳам маълумотлар бериб ўтилган эди.
Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетининг 450 нафар абитуриентлари учун тест имтихонлари ўтказилди.
Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар аниқланди.
Фото лавҳалар билан танишинг:
Қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар “биометрик тизимни алдайман”, деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам муяссар бўлганлар, натижада эса 16 та “ЗАЙЧИК” қопқонга тушди.
Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади. Фото лавҳалар билан танишинг:
Шу билан бир қаторда диплом муқоваси ичига конспирация – яьни яширилган телефонлар ҳам аниқланди. Фото лавҳалар билан танишинг: