1

​Самарқандда катта миқдордаги контрафакт электр ҳисоблагичлар ушлаб қолинди

ЖАМИЯТ 07.07.2017, 11:16
Теглар: ​Самарқанд
​Самарқандда катта миқдордаги контрафакт электр ҳисоблагичлар ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари хорижда ишлаб чиқарилган катта миқдордаги контрафакт электр истеъмоли ҳисоблагичларининг Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб ўтилиши олдини олишди.

Вилояда қўшма корпхоналардан бирининг номига темир йўл орқали юборилган контейнерлардан бири ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилганидек жинси матолари келтирилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Лекин, жинси матолари орасида эса йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 2120 дона электр ҳисоблагичлар яширилганлиги фош бўлди. Бу ҳам етмаганидек, Хитойда контарафакт тарзда ишлаб чиқарилган ушбу қурилмаларнинг аксариятига харидорларни чалғитиш мақсадида “Электрон ҳисоблагич МЧЖ шаклидаги ўзбек-хитой қўшма корхонаси. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган” деган ёзувлар қайд қилинган.

Ҳар бир қадоқланган қурилмаларга ҳисоблагич паспортлари ва Ўзбекистон Миллий сертификация тизими томонидан тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари илова қилинганига нима дейсиз?

Дасталбки суриштиурвлар давомида маълум бўлишича, мазкур курилмаларнинг тахминий қиймати 300 млн. сўмдан ошади.

Олиб борилган текширувлар ва суриштирув ишлари давомида, ушбу ҳисоблагичлар контрафакт товарлар эканлиги аниқланиб, қонуний тарзда фаолият юритаётган корхоналарга тегишли савдо белгилари остида, ушбу ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилган ҳолда ишлаб чиқарилган, барча техник паспортлар ва мувофиқлик сертификатлари қалбакилаштирилган.

Яни бир муҳим жиҳат шундаки, ҳисоблагичлар орасидаги «DDS28u» русумлиларини ишлаб чиқариш 2016 йилдан бошлаб тўхтатилган. Эспертларнинг хулосасига кўра, мазкур контрафакт товарлар электр энергиясидан фойдаланиш давомида кўрсаткичларни юқори кўрсатиб, тез ишдан чиқади ва ўрнатилган техник талабларга жавоб бермайли.

Ўзбекистон Республикаси худудига ноқонуний олиб кирилган ушбу контрафакт товарлар ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Барча контрафакт товарлар олиб қўйилган ва божхона омборига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлв интизомини янада мустаҳкамлаш, шуунингдек, ижро иши юрииш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сонли Фармонига мувофиқ, табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш ҳамда етказиб беришда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги устувор вазифа сифатида энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш белгиланган.

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1