1

​ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БУГУНГИ КУНГА ҚАДАР БИР ЎРИНГА 5 КИШИ ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛМОҚДА

ЖАМИЯТ 07.07.2017, 13:40
Теглар: Абитуриент
​ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БУГУНГИ КУНГА ҚАДАР БИР ЎРИНГА 5 КИШИ ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛМОҚДА

7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 333 минг 395 нафарни ташкил қилмоқда.

Бу бир ўрин учун 5 нафар абитуриент кураш олиб боради дегани. 2017/2018 ўқув йили учун квота эса 66586 белгиланган.

Қабул қилинган ҳужжатлар сони бўйича Термиз Давлат университети етакчилик қилмоқда. Ушбу таълим муассасаси 1800 нафар талабани қабул қила олса, ҳужжат топширганлар сони 17 887 кишини ташкил қилди. Бу бир ўрин учун 10 киши кураш олиб боради дегани.

Ҳужжатлар сони бўйича кейинги поғоналарда Қарши (15728, квота-1400), Андижон (14799, квота-1422) ва Самарқанд (13385, квота-2000) Давлат университетлари турибди.

Андижон тиббиёт институти ҳамда Қарши Давлат университетларида 1 ўрин учун конкурс 11 тадан ошган.

Шарҳлар

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди

24.09.2021, 10:27

Қорқалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Қайд этилишича, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро...
Бухоролик абитуриент имтиҳонда энг юқори баллни тўплаб Президент грантини қўлга киритди

07.08.2021, 19:21

Ромитан туманидаги 33-умумтаълим мактаби битирувчиси Бахтиёр Карвонов олий таълимга кириш учун ўтказилган тест синовларида 70 та тест топшириқларининг барчасини тўғри бажариб, 189 баллни қўлга киритди...
Ҳарорати юқори ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

07.08.2021, 17:02

"Covid-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" Давлат...
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

30.07.2021, 23:08

2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди."Абитуриентлар тест...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1