1

​ЎРТА-ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА “ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЖАМИЯТ 07.07.2017, 15:14
​ЎРТА-ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА “ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани вилоят “Маънавият ва маърифат” марказида Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан келиб чиқиб “Жахолатга қарши – маърифат” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган ягона мақсад албатта бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги - халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, бугунги мураккаб даврда ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош этишда халқимизни айниқса ёшларимизни билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялашда китоб ўқишга бўлган муносабатларини уларнинг боолари ва ота-оналари томонидан сингдиришдан иборат.

Тадбирда зиёли олимлар, нуронийлар, иқтидорли талаба ёшлар, спортчилар, адашиб турлий диний оқимларга кириб қолган ҳамда бугунги кунда махсус хисобда турувчилар рўйхатидан чиқаришга тавсия берилган оилалар, уларнинг фарзандлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида вилоят Маданият бошқармаси томонидан сахналаштирилган ёшлар ўртасида соғлом муҳитни тарғиб қилувчи спектакл намойиши, уюшмаган ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадидаташкил этилган турли спорт ўйинлари, рассомчилик кўргазмалари ҳамда “Уздавкитобсавдотаъминоти” ташкилоти томонидан ижтимоий сиёсий, бадиий китоблардан иборат китоб ярмаркалари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, тадбир доирасида Нуроний отахон ва онахонлар томонидан ёш авлодга китоблар совға қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар ва махсус хисобда турувчи оила вакиллари, бугунги кунда юритимизда бўлаётган ўзгаришлар, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан бехат хурсандлиги, шу билан бирга уларнинг фарзандлари жамиятдаги ўз ўрнини топишда ташкил этилаётган ана шундай тадбирлар, ёшларни келажакда юрт равнақи ва ривожига ўз хиссалариниқўшишда дастуриламал бўлишини таъкидладилар.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1