АсосийJamiyat

ЧОРТОҚДАГИ СУЛТОН УВАЙС ҚАРАНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

'ЧОРТОҚДАГИ СУЛТОН УВАЙС ҚАРАНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


Президентимиз вилоятларга сафарлари чоғида ҳар бир ҳудуднинг тарихини ўрганишга, маънавий меросини тиклашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, уларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар бермоқда.

Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи – Намангандаги ана шундай масканлардан бири. Қадамжо мақбара, масжид, рамзий дарвоза ва музейдан иборат.

Давлатимиз раҳбари бу қадамжони қадимий усулда таъмирлаш, кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш бўйича тавсиялар берди.

    Бошқа янгиликлар