АсосийDunyo

​ЎЛИМИ БАШОРАТ ҚИЛИНГАН, АММО ҲАМОН ТИРИК БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ПАКАНА ҚИЗИ (ВИДЕО)

'​ЎЛИМИ БАШОРАТ ҚИЛИНГАН, АММО ҲАМОН ТИРИК БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ПАКАНА ҚИЗИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Қизалоқ Шарлотта Герсайд дунёга келганда шифокорлар даҳшатга тушган эди, деб ёзади Pozitivno.me нашри.

Улар меҳнат тажрибаси давомида илк маротаба бундай қизалоқни учратишди. Қизча паканаликнинг энг кам учрайдиган тури билан туғилган эди. Дунё бўйича Шарлоттага ўхшаган одамларнинг сони ўнтага ҳам етмасди. Шифокорлар у бор-йўғи бир йил яшаши мумкинлигини башорат қилишди. Бундан ғамга тушган эр-хотин чақалоқни кўтарганча, кўзда ёш билан уйга қайтишди. Илк даврларда Шарлоттага лойиқ кийим-кечак бўлмагани боис, ота-онаси унга қўғирчоқларнинг кийимини кийдиришга мажбур бўлди. Аммо шифокорларнинг башорати амалга ошмади, аввалига 5 ёшлик юбилейини нишонлаган Шарлотта кейин мактабга жўнади. Биринчи синфда унинг бўйи 68 сантиметр бўлиб, оғирлиги 5 килограммни ташкил этарди. Ҳозир қиз вояга етганига қарамай, ҳамон бўйи ўсмаган. Шарлоттанинг учта опаси бўлиб, уларнинг бўй-басти тенгдошлариникидан фарқ қилмайди. Опалари Шарлоттани жуда яхши кўришади, улар сингилларини ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишади. Шарлота жисмоний камчилигига қарамай, ўзининг қизиқишларига, дўстларига эга. Унинг тўлақонли ҳаёт кечиришида, оиладагилар ва дўстларининг меҳр-муҳаббати, эътибори катта роль ўйнади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар