Ўзбекистон Давлат консерваториясининг эстрада йўналиши бўйича профессори, таниқли бастакор Дилором Омонуллаева актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг айбловларига жавоб қайтарди.
“Sayyod.com”га берган интервьюсида профессор шундай дейди:
—Биринчидан мен имтиҳон олаётган пайтим хонага бир йигит билан бостириб кириб келиб у йигит ўзини ‘Ўзбекнаво’данман деди, қайсидир бир бўлими бошлиғидир дебман, шу учунам майли тез қўйиб юборарман, деб гаплашувдим. Оқибатда у қиз жудаям маданиятсиз экан. Аввало мен уни тинглаб кўрдим, овозингизни ҳам тинглай дедим, у эса ‘Мен машҳур актрисаман, мени бутун Республика танийди, мен жудаям машҳурман!’ дейди. Ҳалиги бирга келган йигит ҳам ‘Мен ҳам машҳурман 50 та қўшиғим бор, 30 таси клип бўлган’ деган гаплар. Тўғрисини айтсам мен буларни танимадим ҳам. Қўрс муомала улар тарфидан бўлди, ‘Ўзбекнаво’данман деб кириб келишидан то ўзини катта тутишигача. У иккинчи мутахассислик бўйича Консерваторияга ўқишга кирмоқчи, лекин унинг мусиқадан умуман билими йўқ! Консерваторияга доир қонун мавжудлиги ва мусиқадан ўрта махсус маълумоти бўлмаганлар қабул қилинмайди, деб тушунтирдим. Гапга қулоқ солмай илтимос қила бошлади. Кейин мени хоҳламаяптганликда айблашни бошлашди, ахир бу нарсаларни мен ҳал қилмайманку, бу аллақачон давлат тарафидан Консерватория очилаётган пайтиёқ фақат мусиқадан ўрта махсус билими борлар қабул қилиниши кўрсатилган, бу бутун дунёда Консерватория билан боғлиқ тартиб! Шу тарафлама ҳам Косерватория энг олий ўқув даргоҳи саналади. Бошқа ўқув юртлари билан таққослаш мумкинмас, умуман бошқа олийгоҳ ва алоҳида махсус ёндошувни талаб этадиган олийгоҳ бу.
“Успенский " мактаблари бекорга очилмаганку. 12 йил мусиқа саводини олиб кейин Консерваторияга кирасиз. Нотани билмаган ва мусиқадан билими бўлмаган одам Консерваторияда қандай ўқийди? ‘Овоссилаку!’ деди ҳалиги йигит, тартибдан ташқари икки ҳолат бўлганини тушунтирдим. Бу Сардор Раҳимхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олганида Маданият вазири тавсиясига биноан олинган. У олинган пайти мен йўқ эдим, менсиз қабул қилинган. Яна бир ҳолат эса Каниза билан бўлган, у ‘Ниҳол’ мукофоти совриндори бўлган ва бу мукофотни олган одам истаган олийгоҳга кириши мумкин эканлиги Президентнинг бу мукофот билан боғлиқ қарорида кўрсатилган. Лекин Сардор Раҳимхон негадир ўқишга келмади ва ҳаттоки тўловларни амалга оширмагани учун ярим йилда даргоҳни тарк этди.
Каниза эса мунтазам равишда аввалига муқобил тарзда икки йил шуғулланди, шундан бир йилидаги тайёрлаш курсини тугатди. Шундан сўнггина уни биринчи курсга қабул қилдик. Яхши ўқиди ва битирди чунки ўз устида ишлаб шуғулланарди.
Хуллас Муҳаммедовадан мусиқий билиминг борми, деб сўрадим , йўқ дейди мутлақо бошқа соҳага алоқадор олийгоҳни битирган экан. Яхши унда куйлаб бер, кимни қўшиғини куйлайсан десам Райҳоннинг қўшиғини дейди. Бу ерда Райҳоннинг қўшиқлари кетмайди, улар жуда енгил, биз бу ерда мураккаб қўшиқлар куйлаймиз, дунё миқёсидаги эстрададан, ўзимиздан Ботир Зокиров, Юлдуз Усмонова, ўзимнинг қўшиқларим яъни профессионал қўшиқлар. Ахир Консерваторияку! Кейин Кумуш Раззоқованинг "Ёмғир" қўшиғини тавсия этдим ва у куйлади. Очиғи унинг умуман овози йўқ. Кичкинагина овозча холос. Анча шуғулланса ҳам ундан хонанда чиқмайди.
Овозингиз йўқ экан десам ҳалиги ёнидаги бола менга қўрслик қилди. ‘Қўрқвоттиде сиздан’ унақаде, бунақаде... Табиийки унинг бундай муомаласидан cиз ўзи ‘Ўзбекнаво’да ким бўлиб ишлайсиз?, деб сўрасам , ‘Йўқ мен у ерда ишламайман, мен хонандаманку’ дейди. Ана шундан кейин жаҳлим чиқди. Мен қизни тинглаб кўрдим, қўлимдан келган бор имконият тарафлама вақт ажратиб, мусиқани чалиб турдим, куйлаганини тингладим ва маслаҳат ҳам бердим. Яъни унга бошқа йўлини тушунтирдим, Консерватория қошида тайёрлаш курси борлиги ўша ерда ўқиса кейин қабул қилинишини айтдим. Яна нима қилишим керак эди у машҳурга? Агар тингламаганимда ва маслаҳат бермаганимда мендан шикоят қилса арзирди. Имтиҳонга ёлғон айтиб бостириб кириб вақтимни олишди , яна ўзини катта тутиб уришиб ҳам норози бўларкан ва мен айбдорми? Тушунтириб турибман, Консерваторияга мусиқий маълумотсиз абитуриентлар олинмайди деб балога қолдим. Шундан бошланди ‘Йўқ оласиз! Мени ҳамма танийди!’ деб, у ҳозироқ шу Консерваторияга киришни истаётганди.
Лекин бошида муомаласи яхшийди кейин машҳурлигини пеш қилиб оласан шу олийгоҳга деб мажбурлай бошладида. ‘Профессионал актрисамисиз? Қаерни битиргансиз?’ десам бошқа олийгоҳни айтяпти. Унда боринг ‘Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига топширинг, актёрлик факультети бор десам, йўқ менинг орзуим консерватория, дейди. У десам, бу дейди, ишим эса жудаям кўп вақтим йўқ, қисқа гапираман. Одам кўп келган, эшик олдида одамлар турибди . Бўлди, чиқинглар десам чиқишмади кейин мен хонадан чиқиб кетдим. Машҳурлигини пеш қилганига ортимдан коридорга чиққач, талабалардан сўрасам улар ҳам танимаймиз дейишди. Шундан кейин жаҳли чиқиб кетиб ‘Сиз ким бўпсиз, ёшларни оёғига болта урасиз , мен Президент билан учрашганман, Ислом Абдуғаниевич менинг қўлимни ушлаган " деб бақиряпти. Тавба, кабинетимда биринчи Президентимиз менга "Санъат арбоби" унвонини топшираётган сурати бор, бу эса қўлимдан ушлаган дейди. Мен ҳалиям индаганим йўқ, менинг гувоҳларим бор, талабалар ва уларнинг ота-оналари туришганди. Бир аёл унга танбеҳ берди ‘Эй қизим, ўқишни хоҳласанг муомалангни тўғирлагин, бу профессор, дунёга машҳур бастакор, профессор билан ҳам шунақа гаплашасанми? Муомалангни тўғирлагин нега унга бақиряпсан!’ деб уни уришиб берди. Бирдан бақириб, истерика қилиб, йиғлашга тушиб кетди. Кечирасизу, бу ҳунарларини кўриб ўзини тута олмас, эрка, бетарбия ва сал телбароқ қиз экан деган фикрда қолдим. Ўзимни беҳузур хис қилиб хонамга кириб кетдим ва ўша ердаги аёллар уни ‘Тур бетдан кетгин!’ деб хайдаб юборишди.
Кета туриб ‘Кўрасиз, мен ҳали халқ артисти бўламан, ана ўшанда сиз билан гаплашаман!’ деб бақириб кетди. У ўзи бу ерда бақириб истерика қилиб яна мени руҳий касал деб хақоратлаяптими? Мен уни ижтимоий тармоқларда ёзган хақоратларини юристимга кўрсатай, судга бераман менда гувохлар бор у ўзини қандай тутганини кўришган. Ёшлар шу қадар бетарбия , қўрс бўлиб кетганми? Битта савол бор, нимаси билан у машҳур? Қандай бир ажойиб образ ярата олган? Кино соҳаси профессионаллари унга юқори баҳо қўйганми? Қайси ролига у нима мукофот олган? Нима каромат кўрсатиб қўйган? Нима ҳисса қўшди ва қайси бир нуфузли кинотақдимотларида тақдирланганки гапини машхур актрисаман деб бошласа? Аввал кино сохасида катта бир ютуққа эришиб халқаро тан олиниб мукофотлансинда кейин актрисаман деб бақирсин. Қанчаси ахмоқча қилиқ қилиб машҳурликка эришяпти, машҳур бўлса нима қилибди? Машҳурлик билан ўлчанарканми? Ҳозир телевидениеда ҳамма нарса мумкин! Ҳаммасига рухсат бериляпти! Санъатни расвоси чиқиб кетди! Олдингидек профессионал санъат билан хаваскорона санъатни ажратиб қўйиш керак. Ҳар бирига ўзига хос махсус ёндошув шарт. Масалан, Гулсанам Мамазоитова ва Юлдуз Турдиевалар профессионал хонандалар, улар Консерваториянинг магистратурасини тугатишган.
Мана бунақа актрисалар эса санъат ва маданиятдан таълим олмагани учунам келиб истаган одамни бошида ёнғоқ чақиб кетмоқда. Имтиҳонимни бузиб кетишди. Шунча одам турибди. Ўзини кўрсатиб кетгани қолди, хамма талабалар устидан кулди кетидан. У кетгач талабалар мени тинчлантириб "Асабийлашманг, ҳа у қандайдир ролларни ижро қилади лекин у иқтидорли эмас, шунчаки пули бор, ҳамма ерга пул бериб чиқадиган қиз" деб тушунтиришди. Ҳалиги бирга келган йигитниям танимайман ва танишниям истамайман, 30 та клипим бор машҳурман деб менга бақиряпти”.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода ўзининг Instagram саҳифасида Дилором Омонуллаевани “руҳий касал”, “манқурт” деб атаган эди.