Итини очликдан силласини қуритган британиялик эркак 12 ҳафталик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Британиялик эркак итини оч қолдиргани учун 12 ҳафталик қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, яқин 10 йил ичида уйида ҳайвон сақлашдан маҳрум этилди. Эркак итини оч қолдиргани сабабли, итнинг силласи қуриб, юролмай қолган. Итнинг қовурғалари саналиб, эти суягига ёпишган. Оғирлиги 18 килограмм бўлиши керак бўлган итнинг вазни 10 килограмм бўлган. Фастфуд ресторанида ишлаган эркак ишдан қаттиқ чарчаб келганлиги туфайли итига қарамай олмаганини тан олди. Айни пайтда ит ўзига келган, унга RSPCA ходимлари ғамхўрлик қилмоқда.