Тибетда кучли ёғингарчилик оқибатида беш қаватли уйни сув ювиб кетди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Ижтимоий тармоқларда Тибетдаги беш қаватли уйни сув тошқини ювиб кетганлиги акс этган видео пайдо бўлди. Мазкур видеоролик CCTV телеканалининг Twitter саҳифасига жойлаштирилди. Хитойда ёғингарчилик туфайли 83 киши бедарак йўқолди. Аҳолининг маълум қисми кўчки тагида қолди, аксарият қисмини эса кучли сув тошқини оқизиб кетди, бино қулаши ва сув тошқини оқибатида одамлар ҳалок бўлди. 22 июндан бери Хитойнинг жануби-шарқий қисмида кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Хунань провинциясидан 1,5 миллион нафар одам эвакуация қилинди. Табиий офат туфайли 53 мингта уй вайрон бўлди.