Перу пойтахтида сайёҳлар минган автобус автоҳалокатга учраб, 9 киши ҳалок бўлди, 25 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Сайёҳлар минган икки қаватли автобус Перу пойтахти Лима шаҳридаги президент саройидан икки километр узоқликда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Автобус сайёҳларни Сан-Кристобаль тоғига саёҳатга олиб кетаётган эди. Автобуснинг ҳалокатга учрашишига тезликни оширгани сабаб бўлган. Жабрланганлар орасида Канада ва Чили фуқаролари бор.