Калининград устида парвоз қилаётган НАТО разведкачи самолётининг йўловчи ташувчи лайнер билан тўқнашишига бир баҳя қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Ҳодиса Болтиқ денгизининг нейтрал ҳудудида рўй берди. Ҳарбий самолёт Хельсинкидан Мюнхенга парвозни амалга ошираётган самолёт бортига хавфли тарзда яқин келди. А-321 фуқаролик аэробуси экипажининг огоҳлантирувчи тизими ишга тушди. Нашрнинг хабар беришича, ҳарбий самолёт лайнердан бор-йўғи 150 метр узоқликда бўлган. НАТОнинг Boeing самолёти радиоэлектрон разведка ва аэрофотосъёмка ускуналари билан жиҳозланган.