Бир ҳафта давомида Японияда олти киши жазирама иссиқдан вафот этди, 4241 киши касалхонага жойлаштирилди.
3 дан 9 июлга қадар госпитализация қилинганлар сони ўтган ҳафтадан 2 марта кам.
Аввалроқ дам олиш кунларининг ўзида 600 киши касалхонага тушгани маълум қилинганди. Ўтган ҳафтада аксарият туманларда ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ бўлган.