АсосийJamiyat

​“Чорсу”даги дўконлардан бирида ўғирлик фош этилди

'​“Чорсу”даги дўконлардан бирида ўғирлик фош этилди'ning rasmi

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 16:30ларда, муқаддам судланган Мусаева Зарифа Турсунқул қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконида бўла туриб, фуқаро Нариманова Махфузага тегишли бўлган аёллар кийимини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Диққат !!!

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар