АсосийJamiyat

​Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга жўнаб кетди

'​Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга жўнаб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан, Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Озарбайжонда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, икки мамлакатнинг диний соҳада фаолият юритаётган ташкилотлари орасида янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи 13 июль кунига қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар