АҚШ Президенти Дональд Трамп Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи устидан Мосулда қозонилган ғалаба билан қутлаб мактуб йўллади, дея маълум қилди Оқ уй вакили Сара Сандерс брифинг чоғида.
“Биз бош вазир ал-Абадини, Ироқ махсус хизматлари ҳамда мамлакатнинг барча аҳолисини террорчилар устидан қозонилган ғалаба билан қутлаймиз”, — хабар берди Сандерс.
Аввалроқ Ал-Абади расман Мосулда “Ислом давлати” устидан ғалаба қозонилганини маълум қилганди.
ИДни Мосулдан чиқариш кампанияси ўтган йилнинг октябрида бошланган бўлиб, мазкур операцияга махсус хизмат, федерал полиция, қуролли кучлар жалб қилинганди.