1

​САН-ФРАНЦИСКО АЭРОПОРТИ ДИСПЕТЧЕРИ 5 ТА САМОЛЁТ ТЎҚНАШУВИНИНГ ОЛДИНИ ОЛДИ

ДУНЁ 12.07.2017, 09:49
Теглар: Аэропорт
​САН-ФРАНЦИСКО АЭРОПОРТИ ДИСПЕТЧЕРИ 5 ТА САМОЛЁТ ТЎҚНАШУВИНИНГ ОЛДИНИ ОЛДИ

Учувчининг хатоси туфайли авиация тарихидаги энг катта фалокат юз бериши мумкин эди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Air Canada компаниясининг самолёти Сан-Франциско аэропортининг қўниш йўлагига эмас, балки парвоз қилиш йўлагига қўнди. Самолёт қўнган вақтда мазкур йўлакда 4 та, бортида йўловчилар бўлган самолёт парвозга шайланиб турган эди.

Нашрнинг хабар беришича, диспетчернинг ҳушёрлиги туфайли фалокатнинг олдини олинди. У Торонтодан учиб келган самолёт экипажига аэробусни юқорига кўтариш ҳақида буйруқ берди. Лайнер ҳавода икки марта доира ясаб, керакли жойга муваффақиятли равишда қўнди. Аэропорт ва Air Canada компанияси ходимлари суруштирув ишларини бошлашди. Улар ҳозирча бўлиб ўтган ҳодисага изоҳ беришмади.

Air Canada компанияси самолётининг бортида 135 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қолган 4 та самолётдаги йўловчилар сони ҳақида маълумот берилмади.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
Ямандаги халқаро аэропортда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

31.10.2021, 00:22

Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...
"Тошкент 3" аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

30.08.2021, 13:42

Аввалроқ,  Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1