1

АСАБИ БЎШЛАР КЎРМАСИН: АФҒОНИСТОНЛИК БЛОГЕР АЁЛНИНГ СУРАТЛАРИ INSTAGRAM’НИ ЛАРЗАГА СОЛДИ (ФОТО)

ДУНЁ 13.07.2017, 16:15
АСАБИ БЎШЛАР КЎРМАСИН: АФҒОНИСТОНЛИК БЛОГЕР АЁЛНИНГ СУРАТЛАРИ INSTAGRAM’НИ ЛАРЗАГА СОЛДИ (ФОТО)

Ҳозирги пайтда муваффақиятсиз пластик операциядан кейин тушилган фотосуратлар билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солиш қийин масала, деб ёзади Lemurov.net нашри.

Аммо бу сафар мазкур суратларни томоша қилсангиз, унда акс этган аёл афғонистонлик эканлигини билиб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу мамлакатда аёлларга бўлган муносабатнинг қай аҳволдалиги ҳаммага беш қўлдай аён.

Ғалати ташқи кўринишга эга бўлган мазкур афғонистонлик аёл Instagram ижтимоий тармоғида жуда машҳурдир. Унинг 40 000 нафар кузатувчиси бўлиб, уларнинг сони соат сайин ошиб бормоқда. Унинг суратларини илк маротаба томоша қилган одам уларни фотошоп, деб ўйлаши табиий ҳол. Аслида эса у ҳаётда ҳақиқатан шу кўринишга эгадир.

Блогер аёл одамни даҳшатга солувчи ташқи қиёфаси акс этган суратлардан ташқари ўз саҳифасига Афғонистоннинг чиройли табиат манзаралари акс этган фотосуратларни ҳам жойлаштиради. Интернет “юлдузи” Афғонистоннинг шарқона усулда барпо этилган меъморчилик обидалари билан фахрланиши ҳақида изоҳлар қолдиради.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1