1

ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИ ТРАМПНИНГ ТАШРИФИ САБАБ ЁПИЛДИ

ДУНЁ 13.07.2017, 16:28
ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИ ТРАМПНИНГ ТАШРИФИ САБАБ ЁПИЛДИ

Парижнинг асосий осори атиқаси бўлмиш Эйфель минораси Францияга АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ташрифи сабаб шанба, 15 июлга қадар ёпиқ бўлади.

“Истисно тариқасида мен 13 июлнинг соат 14.30 дан 15 июлга қадар ёпиқ бўламан. Эшикларимни 15 июль куни 9.00 очаман”, — дейилади миноранинг Twitter саҳифасида.

Трамп турмуш ўртоғи Меланья билан Парижга 13 июль куни икки кунлик ишчи ташриф билан келган.

13 июль куни Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг турмуш ўртоғи Трамплар оиласи билан Эйфель минорасида жойлашган Jules Verne ресторанида кечки таом тановвул қилишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1