1

​ЯПОНИЯДА 2016 ЙИЛДАН БЕРИ ИЛК МАРОТАБА ЎЛИМ ЖАЗОСИ ҚЎЛЛАНДИ

ДУНЁ 13.07.2017, 16:43
​ЯПОНИЯДА 2016 ЙИЛДАН БЕРИ ИЛК МАРОТАБА ЎЛИМ ЖАЗОСИ ҚЎЛЛАНДИ

Японияда 2016 йилдан бери илк маротаба икки жиноятчига нисбатан олий жазо қўлланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мамлакат бош вазири Синдзо Абэ ўз вазифасига киришгандан кейин 2012 йилда 19 нафар жиноятчи осиб ўлдирилган эди.

Айни пайтда Японияда 130 нафар маҳбус олий жазога ҳукм қилинган, улар жазо ижросини кутмоқда. Қонун-қоидага биноан маҳбуслар ҳукмдан кейин дарров қатл этилмайди, балки орадан бир неча йиллар ўтгач, суд қарори билан ўлим жазоси амалга оширилади. Маҳбус қатл этилиши ҳақида ҳукм ижро этиладиган куни хабардор қилинади.

Ижтимоий сўровномага асосан, аксарият японияликлар ўлим жазосини қўллаб-қувватлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1