АсосийJamiyat

САНКТ-ПEТEРБУРГДАГИ ЁНҒИНДА ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ДЕБ ТАХМИН ҚИЛИНАЁТГАН 7 ТА ЖАСАД ТОПИЛДИ

'САНКТ-ПEТEРБУРГДАГИ ЁНҒИНДА ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ДЕБ ТАХМИН ҚИЛИНАЁТГАН 7 ТА ЖАСАД ТОПИЛДИ'ning rasmi

ОАВ хабарларига кўра, 2017 йилнинг 13 июль тонгида Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги метал ангарида умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлди.

Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 та жасад топилган.

Айни пайтда маҳаллий ҳукумат томонидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ топшириғига биноан воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кеттилар. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

    Бошқа янгиликлар