1

​КАМЕРУНДАГИ ТЕРАКТДА 15 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 14.07.2017, 10:54
​КАМЕРУНДАГИ ТЕРАКТДА 15 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Камерунда худкуш-террорчилар томонидан содир этилган икки портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Теракт Камеруннинг шимолий қисмида жойлашган Ваза шаҳрида рўй берди. Теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланганлиги туфайли оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Айни пайтда шаҳар полициячилар томонидан қуршаб олинди. Терактни “Боко ҳарам” жангарилари амалга оширганлиги гумон қилинмоқда. 2009 йилдан бери “Боко ҳарам” экстремистик гуруҳи жангарилари томонидан Африка мамлакатларида 20 мингдан ортиқ одам ўлдирилди, ўн минглаб одамлар ўғирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1