1

​ҲИНДИСТОНДА КУЧЛИ СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА 85 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 14.07.2017, 11:38
​ҲИНДИСТОНДА КУЧЛИ СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА 85 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Ҳиндистоннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган туманларда тинимсиз ёққан ёмғир туфайли рўй берган табиий офат оқибатида 2 миллион киши уйсиз-жойсиз қолди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Ҳиндистоннинг шимолий-шарқий ҳудудини ривожлантириш вазири Житендра Сингхнинг маълумот беришича, икки ҳафтадан бери тинимсиз ёғаётган ёмғир натижасида юзага келган сув тошқини ва кўчки оқибатида 58 та туман зарар кўрди, 85 киши ҳалок бўлди, 2 миллионга яқин одам уйсиз қолди. Қутқарувчилар сув босган туманлардан 1,5 мингдан ортиқ одамни олиб чиқишди. 3,2 нафардан ортиқ одам шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарият қисми кўчки ва сув тошқинидан азият чеккан Аруначал-Прадеш, Ассам ва Манипур штатларининг аҳолисидир. Ҳалок бўлганлар ўз уйларида бўғзига сув тиқилиб, ҳалок бўлган. Уларнинг асосий қисмини болалар ташкил этади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда. Сув сатҳи пасайган туманларда қайта тиклаш ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳукумат комиссияси табиий офат туфайли келтирилган зарарни аниқламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1