1

​ПЕРУ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИНИ ВА УНИНГ РАФИҚАСИНИ ҚАМОҚҚА ОЛИШ УЧУН СУД ОРДЕР БЕРДИ

ДУНЁ 14.07.2017, 12:03
​ПЕРУ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИНИ ВА УНИНГ РАФИҚАСИНИ ҚАМОҚҚА ОЛИШ УЧУН СУД ОРДЕР БЕРДИ

Перу ОАВларининг хабар беришича, мамлакатнинг собиқ президенти ва унинг рафиқаси молиявий фирибгарликда айбланиб, тергов ишлари олиб борилаётгани учун суд томонидан улар 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, Перунинг собиқ президенти Ольянта Умала ва унинг рафиқаси Надин Эредиа суд уларни қамаш ҳақида ордер берганидан кейин ҳукуматга таслим бўлган. Мамлакатнинг собиқ раҳбари рафиқаси билан бирга суд қарорини ижро этиш учун суд биносига келишган.

Умаланинг адвокатлари мамлакатнинг собиқ раҳбари одил суддан яширинишни, қочиб кетишни режалаштирмаганлигини маълум қилишди.

Умала ва Эредиа молиявий фирибгарликда айбланмоқда, аммо улар мазкур айбни тан олишмади. Агар уларнинг айби ўз исботини топса, 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1