АсосийSavol-javob

​"ЁШИМ 37 ДА. КОЛЛЕЖГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШАДИМИ?"

'​"ЁШИМ 37 ДА. КОЛЛЕЖГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШАДИМИ?"'ning rasmi

"Ёшим 37 да. Тиббиёт коллежида таҳсил олишни истайман. Коллежларга тўлов асосида неча ёшгача қабул қилишади?"

Наргиза Равшанова, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани

Фарҳод РИЗАЕВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари:

— Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 августда 1844-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида"ги низом асосида амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 5-бандида иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилиниши кўрсатилган. Ўқиш муайян касб бўйича тўлов-шартномада кўрсатилган маблағни белгиланган тартибда тўлаган фуқаролар сони гуруҳ шакллантириш учун етарли бўлганда амалга оширилади.

Иккинчи ва ундан кейинги ўрта махсус таълим олиш учун фуқароларнинг ёши чегараланмаган.

    Бошқа янгиликлар