АсосийDunyo

АФҒОНИСТОНДА СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА 17 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

'АФҒОНИСТОНДА СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА 17 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ'ning rasmi

Афғонистонда сув тошқини оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

Табиий офатга Қобул ва Афғонистоннинг марказий қисмига ёққан ёғингарчилик сабаб бўлди. Айни пайтда беш киши бедарак йўқолган, яна етти киши жароҳатланган. Туман раҳбари Муҳаммад Фаҳим Мусазий сув тошқини уйлар ва экинларга ҳам жиддий зарар етказганлигини маълум қилди. Сув тошқини оқибатида 10 дан ортиқ бино вайрон бўлди. Илгари АҚШнинг Аризона штатидаги сув тошқинида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар