Британиялик жуфтликнинг тўйига меҳмонлар қимматбаҳо оқшом либосларида эмас, балки иссиқ ва қалин кийимларда келишга мажбур бўлишди, деб хабар қилди Ntv.ru нашри.
Чунки севишганлар тўйни Антарктидада ўтказишди. Келин минус 9 даража совуқда юқа, тўқ сариқ рангли кўйлакда тўй суратига тушди. Куёв никоҳ узугини ўзи маҳаллий устахонада мисдан ясади.
Келин-куёв бундан 11 йил илгари туристик марказда танишган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам моҳир альпинист, инструктор ва саёҳатчидир. Уларнинг бундай ноодатий жойда тўй қилишларига шулар ҳам сабаб бўлди.






