АсосийDunyo

​ДИ КАПРИО ШАҲАРДА БЕЛИГА АХЛАТ СОЛИНГАН ПАКЕТНИ ИЛГАНЧА, ХОТИРЖАМ САЙР ҚИЛДИ

'​ДИ КАПРИО ШАҲАРДА БЕЛИГА АХЛАТ СОЛИНГАН ПАКЕТНИ ИЛГАНЧА, ХОТИРЖАМ САЙР ҚИЛДИ'ning rasmi

Twitter фойдаланувчилари актёр Леонардо Ди Каприонинг белига ахлат солинган пакетни илганча сайр қилиб юргани акс этган фотосуратга эътибор қаратишди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Фойдаланувчилар актёрнинг бепарво ва хурсанд ҳолда пакетни белига илиб юргани ҳайратга солди. Улардан бири бу ҳақда шундай деб ёзди: “Белига сумка осиб олгандай, ахлат пакетни илиб олган Леонардо Ди Каприочалик ҳеч ким беғам ва бепарво бўлолмайди”.

Пакетнинг оғирлигидан шортигининг пастга тушиб кетиши ҳам Ди Каприони ташвишга солмади. Esquire модалар журнали актёрни “Ахлат услубининг қироли”, деб атаб, унинг модалар оламига янги услубни олиб кирганлигини таъкидлади. Бинафшаранг пакет ичида нима борлиги, нима учун Ди Каприо бунчалик хурсандлиги номаълумлигича қолди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ди Каприонинг хатти-ҳаракатларини кузатишни ёқтиради. 2016 йилнинг март ойида “Оскар” мукофотини топшириш маросимида актёр скаут қиз берган печеньени очиб егани акс этган фотосурат ҳам фойдаланувчиларнинг диққат-эътиборини тортиб, мемга айланган эди.

    Бошқа янгиликлар