“Ислом давлати” жангарилари Суриянинг Расафа шаҳридаги тарихий обидаларни миналаштирди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Расафа – бир ярим минг йиллик, арвоҳ шаҳар ҳисобланади. Унинг ёдгорликлари қиймати Пальмир шаҳрининг тарихий обидалари қиймати билан тенгдир. Бундан икки ҳафта илгари Расафа шаҳри жангарилар назоратида эди. Кейинчалик Россия ҳарбий кучлари ёрдамида Сурия армияси назоратни ўз қўлига олди.
Жангарилар чекинар экан, кўплаб тарихий ёдгорликларни миналаштиришга улгурди. Улар шаҳар дарвозаси, қўрғон, табаррук Сергий номли катта бутхона, базилика, қалъа деворлари ва миноралардир.
Шу кунгача суриялик сапёрлар Латакиининг 11 қишлоғида мингдан ортиқ миналарни зарарсизлантирди.






