АсосийDunyo

ЎҒЛИ ТЎЙ КУНИ КЕЛИННИНГ БОШИДАН ВИСКИ ҚУЙГАНЛИГИ УЧУН ИНГУШЕНТИЯЛИК ҚИШЛОҚ РАҲБАРИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ (ВИДЕО)

'ЎҒЛИ ТЎЙ КУНИ КЕЛИННИНГ БОШИДАН ВИСКИ ҚУЙГАНЛИГИ УЧУН ИНГУШЕНТИЯЛИК ҚИШЛОҚ РАҲБАРИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Ингушетиядаги қишлоқлардан бирига раҳбарлик қилган Али-Юрт Гагиев ўғли жанжалли воқеанинг қаҳрамонига айлангач, ишдан бўшатилди, деб хабар берди Сrimerussia.com нашри.

Ингушетия раҳбари Юнус Бек-Евкуров тўй куни келиннинг бошидан виски қуйган амалдорнинг ўғлини қариндошлари шаънини шарманда қилди, деб ҳисоблади. Бутун Ингушетия аҳлини Гагиевнинг ўғли тўй куни келиннинг бошидан виски қуйгани акс этган видеоролик ҳайратга солди. Келин аввалига куёвнинг хўрлашига чидаган бўлса, орадан бир неча сония ўтгач, кўзда ёш билан ўзини креслога ташлади. Тўйга ташриф буюрган меҳмонлардан бири келинни ҳимоя қилиш қилмоқчи бўлганда, куёв унга қаршилик кўрсатди.

Куёв ўзининг бу хатти-ҳаракати билан гўёки ингушларнинг “келинни тилга киргизиш” удумини бажарган. Бу фикр қачон куёвнинг хаёлига келгани номаълум. Мазкур удумни бажариш жараёнида спиртли ичимликдан фойдаланиш, уни келиннинг бошидан қуйиш одати мавжуд эмас. Удумга кўра, ёш йигитлар келинни кулдиришга ҳаракат қилиши, келин эса бир сўз демаслиги, кулмаслиги, меҳмонлар келинга пул бергандан кейингина у “тилга кириши” ва тушган пулларни қайнонасига бериши лозим.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров ҳам салбий фикр билдириб, амалдор Рашид Гагиевни ўғлининг хулқи учун таъна қилди.

“Куёвнинг келинга бўлган муносабатидан ёшларимиз орасида тарбиянинг, ахлоқ-одобнинг паст даражада эканлигини кўришимиз мумкин. Маст аҳволда ўзининг ахмоқлигини намойиш қилиш оила учун шармандали ҳолдир”, деб ёзди Ингушетия раҳбари ўзининг Instagram саҳифасида. У республика маъмурияти диний бўлим бошлиғига фуқаролик йиғини, мачит имомлари ва жамоатчилик иштирокида ёшлар орасида ахлоқ-одоб, тарбиявий ишлар юзасидан ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш вазифасини юклади.


    Бошқа янгиликлар