АсосийDunyo

​ХОЖИЛАР УЧУН МАХСУС СОЯБОН ИХТИРО ҚИЛИНДИ

'​ХОЖИЛАР УЧУН МАХСУС СОЯБОН ИХТИРО ҚИЛИНДИ'ning rasmi

Саудиялик муҳандис Муҳаммад Ҳомид Сайиғ хаж ва умра ибодатини адо этишга келган хожилар учун махсус соябон ихтиро қилди ва уни патентлаб қўйди. Бу ҳақда Islamcenter.uz портали хабар қилмоқда. Ушбу ихтиро “Макка соябони” номини олди.

Соябоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда оддий батарея билан бир қаторда қуёш батареясидан қувват олиб ишлайдиган кичик кондиционернинг мавжудлигидир. Бундан ташқари, соябонга пуркаб сепишга мўлжалланган сув идишини ҳам ўрнатиш мумкин бўлади.

Ихтирочининг ўзи таъкидлашича, аввалига у соябонда фақат вентилятор билан чекланмоқчи бўлган, аммо Хаж шаротидаги ҳароратнинг 40 градусдан ортиқ даражага кўтарилиб кетишини инобатга олиб, бундай вазиятда хожиларнинг ҳолатини яхшилашга вентиляторнинг ўзигина камлик қилишини тушунган.

    Бошқа янгиликлар