1

​ОАВЛАР G20 САММИТИДА ЭРДЎҒАНГА СУИҚАСД ҚИЛИШГА УРИНИШ БЎЛГАНИДАН ХАБАР ТОПДИ

ДУНЁ 20.07.2017, 17:25
​ОАВЛАР G20 САММИТИДА ЭРДЎҒАНГА СУИҚАСД ҚИЛИШГА УРИНИШ БЎЛГАНИДАН ХАБАР ТОПДИ

Туркия хавфсизлик идоралари Германия полициясини мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга нисбатан эҳтимолий суиқасд ҳақида огоҳлантирган. Бу Гамбургдаги G20 саммитидан аввал рўй берди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Таъкидланишича, Анқара Берлин жиноий полиция федерал бошқармасига эҳтимолий суиқасдга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида мактуб йўллаб, жиноятчининг исмини ҳам маълум қилган.

Нашрнинг хабар беришича, мактубдан кейин ҳам немис махсус хизмати Туркия раҳбарига суиқасд уюштирилиши мумкинлигини тан олмай, қўриқлашни кучайтириш чора-тадбирларини кўрмаган. Туркия ҳукумати буни курд фаолларининг навбатдаги найранги, деб ҳисоблади ва бу ҳақда Германия полициясини огоҳлантирди. Аммо немислар мазкур огоҳлантиришни асоссиз, деб топишди.

G20 саммити 7-8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1