1

​ АЁЛ SMS`ЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАНИ УЧУН ЭРИ БИЛАН АЖРАШИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

ДУНЁ 21.07.2017, 15:15
​  АЁЛ SMS`ЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАНИ УЧУН ЭРИ БИЛАН АЖРАШИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз?

Тайванда яшовчи аёл эрига мессенжердан хат ёзганида у мазкур мактубларни эътиборсиз қолдириши туфайли ажрашишга қарор қилди.

Линь фамилияли 50 ёшли аёл ўзидан анча ёш бўлган йигитга 2012 йилда турмушга чиқан эди. У турмуш ўртоғи билан боғланиш учун Тайванда оммабоп бўлган Line мессенжеридан фойдаланарди.

Сўнгги йилларда унинг турмуш ўртоғи билан муносабатлари совуқлашди.

Эркак рафиқаси томонидан жўнатилаётган хабарларга жавоб бермай қўйди. Линь хонимнинг турмуш ўртоғи ҳатто, унинг авария оқибатида шифохонага тушгани ҳақидаги хабарларга ҳам жавоб бермай қўйди.

Бундай совуқ муносабатга ортиқ бардош бера олмаслигига ишонч ҳосил қилган аёл эри билан ажрашишга қарор қилди. тайвань суди аёлнинг қарорини маъқуллади ва уларнинг никоҳини бекор қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1