1

​ЧИЛИДА ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚУРҒОҚЧИЛ ЧЎЛ ГУЛЛАДИ

ДУНЁ 24.07.2017, 09:47
​ЧИЛИДА ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚУРҒОҚЧИЛ ЧЎЛ ГУЛЛАДИ

Чилида ҳақиқий дунё мўъжизаси рўй берди — 2015 йилдан бери илк бора дунёнинг энг қурғоқчил чўл-биёбони ҳисобланган Атакама чўли қиёғос гулга бурканди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Бундай иқлими оғир шароитда фақатгина иссиққа бардошли бўлган ўсимликларгина ўсиши мумкин. Чунки чўл сувсизликдан қовжираб ётади. Аммо айни пайтда мазкур чўлда 200 турдандан ортиқ гуллар қийғос очилган. Чўлу-биёбоннинг гулзорга айланишига мутассил ёққан ёмғир сабаб бўлди. Кучли ёғингарчилик оқибатида ер остида бўлган илдиздан гуллар очилди.

Мазкур ҳолат нафақат олимларни, балки саёҳларни ҳам ҳайратга солди. Ноёб ўсимликларни, гулларни томоша қилиш учун минглаб сайёҳлар Чили томон йўл олишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1