1

​“УЙДА ЁЛҒИЗ” КОМЕДИЯСИ ЮЛДУЗИ ВАФОТ ЭТДИ

ДУНЁ 24.07.2017, 12:16
​“УЙДА ЁЛҒИЗ” КОМЕДИЯСИ ЮЛДУЗИ ВАФОТ ЭТДИ

Ҳаммамиз севиб томоша қиладиган “Уйда ёлғиз” фильмида Кевин Маккалистернинг отаси ролини ижро этган америкалик актёр Жон Херд 72 ёшда Калифорния штатида оламдан ўтди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, актёрнинг жонсиз танаси меҳмонхона номерларидан бирида хизматчи томонидан топилган. Ҳозирча ўлим сабаблари аниқлангани йўқ. Жон ўлимидан сал илгари умуртқа операциясини бошдан кечириб, Пало-Альтодаги “Стэнфорд” тиббиёт маркази шифокорлари назоратида бўлиш учун уйидан марказ яқинидаги меҳмонхонага кўчиб ўтган эди.

Жон Херд “Уйда ёлғиз” комедиясидаги Питер Маккалистернинг отаси роли билан машҳурдир. У бундан ташқари, “Гладиатор”, “Клан Сопрано”, “Катта” ва “Уйғониш” фильмларида ҳам турли образларни яратган. Жон ҳаётининг сўнгги лаҳзаларига қадар фильмларда суратга тушди. 2018 йилда марҳум актёр иштирокида яна икки фильм экран юзини кўради.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1