1

​ҚОБУЛДА ХУДКУШ-ТЕРРОРЧИ ЎЗИНИ ПОРТЛАТИШИ ОҚИБАТИДА 24 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, 42 КИШИ ЯРАЛАНДИ

ДУНЁ 24.07.2017, 17:03
​ҚОБУЛДА ХУДКУШ-ТЕРРОРЧИ ЎЗИНИ ПОРТЛАТИШИ ОҚИБАТИДА 24 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, 42 КИШИ ЯРАЛАНДИ

Афғонистон ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Қобулдаги теракт оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 42 яраланди, уларнинг ҳаммаси тинч аҳоли бўлган, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Худкуш-террорчи ўтирган автомобиль бугун тонгда Қобулдаги олтинчи полиция туманида, Афғонистон ижроия ҳукумати раҳбарининг иккинчи муовини Муҳаммад Муҳақиқийнинг уйи яқинида портлаган.

Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келди. Портлаш жавобгарлигини толибонлар ўз бўйнига олди. Рейтер агентлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етган. Сўнгги ойларда Афғонистондаги вазият ёмонлашган. Мамлакатнинг қишлоқли туманларини эгаллаб турган “Толибон” радикал ҳаракати Афғонистоннинг йирик шаҳарларига ҳужумга ўтмоқда. Шу билан бирга мамлакат ҳудудида ДАИШ таъсири ҳам кучайган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1