1

​ЯПОНИЯДА ҲАВО ИСИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА 6 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ

ДУНЁ 25.07.2017, 11:47
​ЯПОНИЯДА ҲАВО ИСИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА 6 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ

Япониянинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиш оқибатида 6,37 минг киши касалхонага ётқизилди, 6 киши вафот этди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Жабрланганларнинг асосий қисмини 65 ёшдан ошган инсонлар ташкил этади.

Таркибида тез ёрдам хизмати бўлган ўт ўчириш бошқармаси 17 июлдан 23 июлгача бўлган маълумотномани тақдим этди. Асосан Токианинг пойтахт округи ва Осака, Хёго, Саитама, Фукуока, Аити префектуралари ва Хоккайдо ороли аҳолиси жабрланган.

Япониянинг бош метеорологик агентлиги берган маълумотга кўра, яқин кунларда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳароратининг ошиб кетиши туфайли метереологлар одамларни узоқ вақт кўчада юрмасликка, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга ва кондиционердан фойдаланишга чақирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1