Мумбайда одамлар яшайдиган уй қулаб, 30 киши вайроналар остида қолди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Воқеа бугун эрталаб, Мумбайнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Гхаткопар туманида рўй берди. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар вайроналар остидан 9 кишини қутқарди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди, яна 30 нафар одам қулаган бино тагида қолган.
Ҳозирча воқеа сабаблари номаълум. Ҳиндистонда хавфсизлик меъёри талабларига жавоб бермайдиган, сифатсиз қурилиш материаллари асосида қурилган бинолар шу тарзда қулаши оддий ҳолга айланган.






