АсосийDunyo

​ИСПАНИЯДА ТЕННИС КОПТОКЧАСИ ҲАЖМИДАГИ ДЎЛ ЁҒДИ (ВИДЕО)

'​ИСПАНИЯДА ТЕННИС КОПТОКЧАСИ ҲАЖМИДАГИ ДЎЛ ЁҒДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Испаниянинг шарқий қсмида жойлашган Теруэль провинциясида теннис коптокчаси ҳажмида дўл ёғди, деб хабар берди 1tv.ru нашри.

15 дақиқа давомида кўчалар дўл билан билан қопланди. Коптокча ҳажмидаги дўл уйларнинг томларини, машина ойналарини, қаҳвахона соябонларини осонлик билан тешиб ўтди. Дўл шиддат билан бошланганига қарамай, кутилмаганда бирдан тўхтади.

Катталар табиий офат етказган зарарни ҳисоблаётган бир пайтда ўсмирлар дўл билан ўйнашга ҳаракат қилди. Чунки улар қишда ҳам бундай муз парчаларини кўриш имкониятига эга эмас.

    Бошқа янгиликлар