​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИГА ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ ЙЎЛЛАДИ

ЖАМИЯТ 26.07.2017, 12:24
Теглар: Террор, Ўзбекистон, Президент, Портлаш, Афғонистон, Покистон, Ҳамдардлик
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИГА ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ ЙЎЛЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ҳамда Афғонистон Ислом Республикалари раҳбарларига мактуб йўллади. Уларнинг матни ТИВ расмий сайтида эълон қилинди.

Хусусан, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга битилган мактубда шундай дейилади:

“Лахор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”.

Шунингдек давлатимиз раҳбари Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва биродар Афғонистон халқига Қобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳам таъзия билдирди.

Мактубда Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни, жароҳат олганларни тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
+25.97°
Валюта курси
1