АсосийDunyo

​ҚУЁНЛАР ҚЎЙЛАРНИНГ ЕЛКАСИГА МИНИБ, СУВ ТОШҚИНИДАН ОМОН ҚОЛИШДИ

'​ҚУЁНЛАР ҚЎЙЛАРНИНГ ЕЛКАСИГА МИНИБ, СУВ ТОШҚИНИДАН ОМОН ҚОЛИШДИ'ning rasmi

Янги Зеландияда учта қуён отардаги қўйларнинг елкасига миниб, сув тошқинидан жон сақлади, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Бундай ғайриоддий ҳодисага 22 июль куни Ферг Хорн номли эркак Данедин шаҳрида рўй берган сув тошқини вақтида гувоҳ бўлди. 64 ёшли Хорн ўзига тегишли бўлган отардаги қўйларнинг елкасидаги қора доғга кўзи тушди. У мазкур доғларни кўриб ҳайрон бўлди ва уларни сув тошқини вақтида ёпишиб қолган ахлат, деб ўйлади. У доғларга диққат билан тикилиб, уларнинг уч нафар қуён эканлигини кўрди.

Эркак смартфонини олиб, қуёнларни суратга олди. Унинг сўзларига қараганда, қуёнлар сувда ивиб кетганига қарамай, ўзларини жуда яхши ҳис қилган. Қўйлар саккиз сантиметрли сув остида бўлган. Янги Зеландияда қуёнлар зараркунанда ҳайвон ҳисобланиб, аксарият ҳолларда фермерлар уларни отиб ташлайди. Аммо Хорн қуёнларнинг аҳволини кўриб, раҳми келди ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Хорн қўйларини қуруқ жойга олиб чиққунга қадар, қуёнлар қўйларнинг елкасидан тушмади.Орадан бир неча дақиқа ўтгач, отарни кўздан кечиришга келган Хорн қуёнчаларнинг қочиб кетганлигини кўрди. Фермер мазкур воқеа акс этган суратларни ўғлига юборди, ўғли эса бу суратларни маҳаллий газетага юборди ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

    Бошқа янгиликлар