NASA мутахассислари ва Lockheed Martin авиақурилиш компанияси овоз тезлигида ва шовқинсиз учувчи самолёт лойиҳаси устида иш олиб бормоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Самолёт Нью-Йорк ва Лондон оралиғидаги 5,5 минг километр масофани уч соатда босиб ўтишга мослаштирилган. Мазкур самолёт масофани икки карра қисқартиради. ОАВларнинг маълумот беришича, овоз тезлигида учувчи самолётда бир томонга парвоз қилиш чиптаси оддий самолётнинг бизнес классидаги каби 2000 фунт стерлингдир.
Ҳаво лайнери 16,7 километр баландликда парвоз қилади, шовқинининг максимал даражаси 60-65 акустик децибелни ташкил этади. Мазкур лайнернинг аэродинамик қувурда кичрайтирилган модели ўтган ойда синовдан ўтказилди. Айни пайтда NASA лойиҳани амалга оширадиган ва тўлиқ ҳажмдаги моделни яратадиган инвесторни қидирмоқда.






