1

​МОСКВА — ВЛАДИВОСТОК РЕЙСИ ЙЎЛОВЧИСИ САМОЛЁТДА 2 МИЛЛИОН РУБЛНИ УНУТИБ ҚОЛДИРДИ

ДУНЁ 28.07.2017, 09:21
​МОСКВА — ВЛАДИВОСТОК РЕЙСИ ЙЎЛОВЧИСИ САМОЛЁТДА 2 МИЛЛИОН РУБЛНИ УНУТИБ ҚОЛДИРДИ

Москва-Владивосток авиарейси йўловчиси самолётда икки миллион рубль солинган сумкани ва қимматбаҳо буюмларини унутиб қолдирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Россия ИИВнинг расмий вакили Ирина Волкнинг маълумот беришича, авиакомпания Приморье транспорт полициясига саёҳатчилардан бири пул солинган сумкани унутиб қолдиргани юзасидан мурожаат қилган. Авиакомпания сумкада пулдан ташқари уяли алоқа телефони, планшет борлигини, бирорта шахсни тасдиқловчи ҳужжат йўқлигини маълум қилган.

Полициячилар сумканинг эгаси 53 ёшли, Приморье ўлкасида яшовчи эркак эканлигини аниқлашди. Улар алоқага чиқиб, унга унутиб қолдирган буюмларини ва пулларни қайтаришди. Эркак парвоз давомида қийналганлиги туфайли паришонхотирлик билан нарсаларини унутиб қолдирганлигини билдирди. У полициячилар қўнғироқ қилгандан кейингина буюмлари йўқолганлигини билган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1