1

​МЕХИКО МЕТРОСИДА 35 КИШИ ТУТУНДАН ЗАҲАРЛАНДИ

ДУНЁ 28.07.2017, 10:15
​МЕХИКО МЕТРОСИДА 35 КИШИ ТУТУНДАН ЗАҲАРЛАНДИ

Мексика пойтахти Мехико метросида пайшанба куни ёқилғи маҳсулотининг тутуни туфайли 35 киши заҳарланди, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Ҳодиса “Хуанакатлан” ва “Чапультепек” бекатлари орасида рўй берди. Тутун чиқишига электрўтказгичдаги қисқа туташув сабаб бўлди. Тутун икки бекат оралиғига тарқалгани учун поезд вагонларидаги одамлар жабрланди.

Мехико метрополитени раҳбарияти берган маълумотга кўра, беш киши биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт марказига олиб кетилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1