АсосийDunyo

​ГОЛЬФ КОПТОКЧАСИ ҲАЖМИДАГИ ДЎЛ ИСТАНБУЛ ОСМОНИДА ПАРВОЗ ҚИЛАЁТГАН САМОЛЁТ ОЙНАСИНИ СИНДИРДИ

'​ГОЛЬФ КОПТОКЧАСИ ҲАЖМИДАГИ ДЎЛ ИСТАНБУЛ ОСМОНИДА ПАРВОЗ ҚИЛАЁТГАН САМОЛЁТ ОЙНАСИНИ СИНДИРДИ'ning rasmi

Истанбулда кўтарилган кучли довул ва ёмғир оқибатида бир неча киши жабрланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Авиалайнер кучли ва йирик дўл оқибатида Истанбул шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Хабар қилинишича, самолёт парвоз қилаётган вақтда гольф коптокчаси ҳажмидаги дўл учувчилар кабинаси ойнасини синдирган.

27 июль, пайшанба куни Истанбул шаҳрида кучли довул кўтарилиб, ёмғир ёғди. Ёғингарчилик оқибатида кўчаларни, ер ости ўтиш йўлларини сув босди, дарахтлар ва бир нечта минорали кранлар ағдарилди, шу билан бирга Кючюкчекмеже туманидаги минора ҳам қулади.

Кучли довул оқибатида 10 га яқин одам жабрланди, уларнинг 2 нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

    Бошқа янгиликлар