1

ПОКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ҲОКИМИЯТДАН ЧЕТЛАШТИРИЛДИ

ДУНЁ 28.07.2017, 14:33
ПОКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ҲОКИМИЯТДАН ЧЕТЛАШТИРИЛДИ

Покистон Олий суди мамлакат бош вазири Навоз Шариф ҳокимиятдан четлатилгани ҳақида маълум қилди, бунга унинг оила аъзоларига коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов қўйилгани сабаб бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Аввалроқ Шарифнинг қариндошлари исмлари “Панама ҳужжатлари”да пайдо бўлганди: ОАВларда бош вазир оиласининг оффшор компаниялар билан алоқалари ҳақида маълумотлар тарқалди.

Таъкидланишича, бош вазирни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги қарор бир овоздан қабул қилинган, суд бош вазирга нисбатан жиноят ишини очиш ҳақида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоз Шариф Покистон бош вазири лавозимини 2013 йилнинг июнида эгаллаган. Унгача 1990-1993, 1993-1997, 1997-1999 йилларда уч маротаба мазкур лавозимда хизмат қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1